Қозоғистоннинг санитар авиацияси чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолмоқда

Қозоғистоннинг санитар авиацияси чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолмоқда

Қозоғистоннинг санитар авиацияси чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолмоқда

150 та чақалоқ – айнан ана шунча гўдакни тиббиёт ходимлари Қозоғистон Республикасида 2018 йилнинг январ-июнида санитар авиациясининг ҳаво кемаларида қутқаришга маяссар бўлишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аниқлаштирдики: ўтган йилда тиббий авиация хизмати ҳамаси бўлиб 450 нафардан зиёд кичкина беморларга кўрсатилган. Шуниси эътиборга моликки, баъзи-бир гўдакларнинг вазни бир килограммга ҳам етмаган.

Санитар авиацияси ҳаво кемалари жорий йилнинг биринчи олти ойи давомида Қозоғистон Республикаси бўйича 982 та парвозни амалга оширилган. Тиббёт ходимлари 1072 нафардан зиёд беморларга ёрдам кўрсатишган.

Янги туғилганларнинг авиаташуви алоҳида усулда амалга оширилган: бунинг учун ҳаво кемаларида махсус ускуналар ўрнатилади. Хусусан, улар кислороднинг автоматик етказилишини таъминлайдиган юқори технологик қурилмалар билан жиҳозланади. Бундан ташқари, бокслардаги гўдакларга уларга учун оптимал бўлган доимий ҳарорат сақланади. Агар гап вақтидан олдин туғилган гўдаклар ҳақида кетса, шифокорларнинг асосий кучлари унинг нафасини ва юрак уришини сақлашга йўналтирилади.

Бир оз рақамларга мурожаат қилсак: 2018 йилнинг биринчи олти ойи давомида санитар авиацияси ҳаво кемалари патологиялар билан туғилган чақалоқларнинг 17,3%ни кўчиришган (касал болаларнинг умумий сонидан).

Читайте также  Takeda выступила с улучшенным предложением по приобретению Shire
admin

Comments are closed.