Олтойда санитар авиациясининг хизматига Ми-8 вертолёти киришди

Олтойда санитар авиациясининг хизматига Ми-8 вертолёти киришди

На Алтае на службу санитарной авиации поступил вертолет Ми-8

Олтой Республикасида узоқ кутилган янгилик жамоатчиликнинг қулоғига етиб борди: у ерда тиббий авиациянинг хизматига 2016 йилда ишлаб чиқарилган янги Ми-8 вертолёти киришди. Бу, давлатда санитар авиациясини ривожлантиришнинг давлат дастури туфайли мумкин бўлди.

Ҳаво кемасида парвознинг ўзида беморга тўлиқ даражада зарурий тиббий ёдамни кўрсатишни назарда тутувчи замонавий тиббий модул жиҳозланган. Бунда мазкур модул бир эмас икки нафар йўловчининг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиши мумкин.

Мазкур модул ўз ичига нимани олади? Реанимация учун қурилмалар, интенсив амалиёт учун мажмуа, шунингдек, бемор соғлиғининг ҳолатини кузатиш.

Олтойдаги санитар авиацияси

Олтой Республикаси Россиянинг бошқа вилоятлари сингари федерал дастурда иштирок этади, унинг доирасида давлатнинг етиб бориш қийин бўлган минтақаларидаги фуқароларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини мукаммаллаштириш режалаштирилган.

Дастурнинг тадбиқ этилиши 2017 йилда бошланган. Ўтган йил давомида Республикада тиббий авиация ҳаво кемалари 175 та парвозни амалга оширишди, 282 нафар жабланганни эвакуация қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш имкони бўлди, уларнинг орасида инсульт ва инфарктга учраган, жароҳат олган шахслар ва туғадиган аёллар бўлган.

2018 йилда (январдан июнгача бўлган давр қаралмоқда) Олтой санитар хизмати фуқароларнинг талаби бўйича 47 марта парвоз қилган ва 72 нафар маҳаллий фуқроларга ёрдам кўрсатилган, уларнинг ичида гўдаклар ҳам бор.

Шуни таъкидлаш лозимки, олдинлари Олтой тиббий авиациясининг инкониятлари чекланган эди. Биринчидан, бортларда махсус ускуналар йўқ эди, тиббиёт ходимлари уни ўзлари билан олиб боришга мажбур бўлишарди, бу эса ишни анча қийинлаштирарди. Иккинчидан, хизматлар жуда ҳам қиммат эди. Ҳозирда эса вазият яхши томонга ўзгарди.

Ҳозирги кунда Олтойнинг санитар авиацияси 190 та аҳоли манзилгоҳларига хизмат кўрсатади, бунда уларнинг қирққа яқини етиб бориш қийин бўлган жойларда жойлашган.

Читайте также  В первом полугодии 2017 года оборот «Гриндекс» достиг 68,3 млн евро, прибыль 6,5 млн евро
admin

Comments are closed.