Россияда тиббий авиация

Россияда тиббий авиация

Медицинская авиация в России

Бизнинг давлатимиздаги санитар авиация тарихи ватан авиацияцияси умумий тарихининг ажралмас қисмидир. Унинг бошланиши ўтган асрнинг 30-йилларга бориб тақалади: ўша даврларда СССРда жиддий равишда, тиббий ёрдамни кўрсатиш учун ҳаво кемаларининг қудратли флотини ташкил қилиш ҳақида фикр юритишган.

Иккинчи жаҳон уруши Россия санитар авиациясини ривожлантириш учун аҳамиятли босқич бўлиб ҳисобланади. Бироқ, мазкур авиатармоқни ривожлантиришнинг чўққиси бўлиб урушдан кейинги даврларни ҳисоблаш лозим.Айнан мазкур даврда тиббий мақсадларда самолётлардан эмас, балки вертолётлардан кўпроқ фойдалана бошлашди, уларда бир жиддий устунлик бор эди – етиб бориш энг қийин бўлган жойларгача кириб бориш имконияти. Ҳақиқатан ҳам, геликоптерларга кўтарилиш-қўниш йўлаги керак эмас ва вертолёт қўниш майдонларини касалхоналарнинг бевосита яқинида ҳам жойлаштириш мумкин. Албатта, самолётларни ҳеч ким рад қилмади – улар ҳам мослаштирилди: уларнинг юк кўтариш имконияти оширилди, салони ҳам ўзгарди: у ёпиқ бўлиб қолди..

Читайте также:  Нейрохирурги готовы избавить человечество от боли

Бир оз рақамларга мурожаат қилсак: 1968 йилда СССРда, тасарруфида Л-410 ва Ан-2, Ту-104 ва Ан-28 лайнерлари мавжуд бўлган санитар бригадалар фаолият юритган 164 касалхона иш юритган. Бундан ташқари, совет тиббиёт ходимларида Ми-2 вертолёти алоҳида иззатда бўлган.

ХХ асрнинг иккинчи ярмида санитар авиацияси СССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфида бўлган, 1994 йилдан бошлаб РФ ФВ Вазирлиги таркибига киритилган.

Замонавий даврда тиббий мақсадларда Eurocopter лайнерлари ва Ка-226 вертолётларидан фойдаланилади.

Ҳозирги кунда Россия тиббиёт авиацияси тўқнаш келаётган бир қатор муаммоларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Биринчидан, ҳаво кемаларидан фойдаланиш анча қиммат туради. Иккинчидан, парвозларга рухсатномаларни расмийлаштириш борасида бир қатор қийинчиликлар юзага келади. Учинчидан, баъзан инфратузилма панд беради. Бундан ташқари, санитар авиацияси лайнерларининг тунги парвозларини ташкил қилиш жуда мураккаб: пойтахда тунги вақтларда санитар вертолётларининг парвози имконсиз.

Читайте также:  Американские ученые разработали метод восстановления костной и хрящевой ткани суставных поверхностей

Умид қиламизки, яқин орада мазкур муаммолар ўз ечимини топади.

admin

Comments are closed.