Бош мия шикастланишларига эга беморларнинг авиаташуви

Бош мия шикастланишларига эга беморларнинг авиаташуви

Бош мия шикастланишларига эга беморларнинг авиаташуви

Тиббий авиация турли ташхисга эга беморларга ёрдамга келади, шу жумладан бош мия шикастланишларига эга беморларга ҳам. Мазкур беморларнинг ташуви алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилади, чунки мияга қон қуюлиши содир бўлган бемор ўта сезувчанлиги билан ажралиб туради.

Қаерга етказиш зарур

Бош мия шикастланишларига эга беморлар, одатда, умумий ихтисосликдаги касалхоналарда бирламчи даволанишни қабул чилади. Афсуски, мазкур касалхоналарда, кўпинча, нейрохирургик бўлимлар мавжуд эмас. Мазкур беморлар нейрохирургик стационарларга шошилинч етказилишни талаб қилади. Бироқ, кўпинча беморларнинг ўта оғир аҳволи уларга автотранспорт билан ҳаракатланишга имкон бермайди ва шунда ёрдамга санитар авиацияси келади.

Мазкур шароитларда эҳтиёт бўлиб фаолият юритиш лозим, акс ҳолда, фалокатга олиб келиши мумкин бўлган бош миянинг такрорий ишемик шикастланишларининг олиб келиши мумкин.

Беморларнинг авиаташувидаги одатий хатоликлар

Афсуски, оғир беморлар билан ишлашда ҳар доимо ҳам камчиликларнинг олдини олишнинг имкони бўлмайди. Масалан, ташув жараёни ҳеч қачон бир нафар тиббиёт ходими томонидан амалга оширилмаслиги лозим, бош мия шикастланишларига эга беморларнинг авиаташуви тиббий бригада томонидан амалга оширилади. Бемор билан бирга барча керакли ҳужжатлар ҳам олиб борилишини назорат қилиш лозим, биринчи галда, интенсив амалиёт картаси ва эпикризни.

Беморда ташув жараёнида етарли даражада кислород бўлиши, бортда эса интенсив амалиёт учун зарур ускуналар бўлиши лозим.

Ўта оғир беморларнинг ташуви ҳараёнида бошқа одатий хатоликлар ҳам кенг тарқалган. Хусусан, бундай беморга ҳамроҳлик қилувчи тиббиёт ходимлари беморни аваташув жараёнида юзага келган жисмоний зўриқишлар билан боғлиқ патофизиологик ўзгаришлар ва бузилишларга кам баҳо бериши мумкин. Шовқин, шунингдек, босим, тезланиш ва тебраниш даражасини эътиборга олиш лозим. Бундан ташқари, агар зарур бўлса, ҳеч қачон ўпкани сунъий нафас олдириш воситаларидан воз кечмаслик лозим.

Бош мия шикастланишларига эга беморларни ташиш жараёнида, хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш ҳолатида, парвоз нормал тарзда ўтади.

admin

Comments are closed.